UzbekTragedy.Com

Қирғизистон адлия тизими ҳам ўзбекларга қарши ишлаëтганликда айбланмоқда
15 сентябрь, 2010 йил

Озодлик радиоси

Қирғизистон жанубида июн  ойида юз берган миллий асосдаги зўравонликларга алоқадорликда  айланаëтганлар устидан бораëтган маҳкама жараëнлари жиддий хавотирларга  асос бўлмоқда. Зотан бу суд жараëнлари Қирғизистон адлия тизимининг ҳам  ўзбекларга қарши қаратилганидан далолат бермоқда.

Қирғизистон жанубида рўй берган қонли воқеалардан уч  ой ўтиб¸ мамлакат жанубидаги ўзбеклар ҳам¸ аксар қирғизлар ҳам нормал¸  тинч ҳаëтга қайтишни исташмоқда.

Аммо асосан Ўш ва Жалолободдаги  ўзбеклар азият чеккан бу миллий низо юзасидан бораëтган маҳкама  жараëнларидаги мувозанатнинг яна ўзбеклар зиëнига бузилаëтгани вазиятни  юмшатиш ўрнига¸ кескинлик оловига мой қуймоқда.

Ҳам маҳаллий  ўзбеклар¸ ҳам мустақил кузатувчилар зўравонликларда қирғин  қилинганларнинг ҳам¸ уйи ëндирилиб¸ бошпанасиз қолганларнинг ҳам аксари  миллий ўзбеклар эканини айтиб¸ буни қувватловчи далилларни тақдим  этганига қарамай¸ 3 сентябр куни Ўшнинг Қорасув районида бошланган  маҳкамада суд қилинаëтган беш одамнинг бари ўзбеклардир.

Новкен  шаҳарчасида 15 сентябр куни ишини давом эттирган яна бир судга тортилган  8 айбланувчининг ҳам бари¸ яна ўзбеклардир.

13 сентябр куни  Жалолободда бошланган учинчи маҳкама қора курсисида миллий низо  қўзғаганлик ва қотилликларда айбланиб ўтирган 11 судланувчининг яна  барчаси ўзбеклардир.

Бу маҳкама жараëнларининг барида июндаги  зўравонликлар учун айбланиб фақат ўзбеклар судланибгина қолмай¸ уларда  эълон қилина бошланган ҳукмлар ҳам ўзининг ниҳоятда узоқлиги ва  шавқатсизлиги билан  кузатувчилар эътиборини тортмоқда.

Қирғиз  адлия тизимининг ўзбекларга қарши қаратилгани инсон ҳуқуқлари фаоллари  эътирозига сабаб бўлмоқда ва улар қирғиз расмийларини ўзбекларни ноҳақ  қамоққа олиш¸ уларни ҳибсхонада қийнаб¸ қилмаган айбларига иқрор бўлишга  мажбур қилганликда айбламоқдалар.

Ҳюман Райтс Уотч ташкилотининг  июн ойидаги воқеалар ва улардан сўнг бошланган ўзбекларни оммавий  равишда қамоққа олишлар ва қийноққа солишларни бевосита кузатган  тадқиқотчиси Анна Нейстат¸ июндаги зўравонликлар учун ҳозирга қадар  бирор қирғизнинг маҳкамага тортилмагани¸ ниҳоятда ташвишли ҳол эканини  айтади.

- Ўзи вазият шундоқ ҳам ўта нотинч,беқарор ва бундай  вазиятда ҳукумат ўз ҳатти-ҳаракатларининг қандай талқин этилиши борасида  ниҳоятда эҳтиëткор бўлмоғи лозим. Ҳозирда эса¸ ҳукумат қирғизларга ëн  босиб¸ ўзбекларга қарши ҳаракат қилаëтганликда айбланмоқда. Бундай ҳатти  ҳаракат Қирғизистонни барқарорликка элтмайди¸ дейди Ҳюман Райтс Уотч  куззтувчиси.

Қирғизистондаги Адолат ва ҳақиқат инсон ҳуқуқлари  гуруҳи раҳбари Равшан Гапиров¸ ҳозирга қадар юзлаб ўзбекларни қирғин  қилиб¸ минглаб ўзбекнинг уйига ўт қўйган қирғизлардан бирортасининг  маҳкамага тортилмагани ўзбеклар ғазабига сабаб бўлаëтганини айтади.

-  Бундай ëндашув¸ табиийки ўзбекларнинг ғазабини қўзимоқда. Бундай  шароитда улар ўзларини мутлақ иложсиз ҳис қилмоқдалар. Бундай  адолатсизликка қарши улар ҳеч нима қилиша олмайдилар. Ҳаттоки¸ улар  ўзларини ҳимоя қилишга ҳам ожиз бўлиб қолганлар¸ дейди Гапиров.

Қирғиз  расмийлари маҳкама жараëнларида фақат ўзбеклар судланаëтганига оид  эътирозларни асоссиз деб атаб¸ уларнинг миллий мансублигидан қатъий  назар¸ июн ойидаги қонли воқеалар иштирокчилари бўлгани учун  судланаëтганини даъво қилмоқда.

Июн ойидаги миллий низо юзасидан  очилган жиноий ишларни назорат қилаëтган Бегали Пирмановга кўра¸ ҳозирга  қадар бу зўравонликлар юзасидан камида 240 та жиноий иш очилган ва  уларнинг бари тез орада судга тақдим этилади. Бу айбланувчиларнинг айнан  қайси миллатга мансублигига оид саволга эса¸ бу расмий “уларнинг бари  Қирғизистон фуқароларидир”¸ дея жавоб қайтариш билан чекланди¸ холос.

Ҳюман  Райтс Уотч намояндаси Анна Нейстат¸ бошланадиган бошқа судларда қирғиз  миллатига мансуб айбланувчиларнинг ҳам жазога тортилиши эҳтимолини инкор  қилмайди. Аммо ҳатто бу маҳкамалар сўнггида¸ судланувчилар ўртасидаги  миллий мувозанат сақлангани аниқланган тақдирда ҳам¸ унга кўра¸ суд  жараëнларининг қандай ўтказилаëтганининг ўзи жиддий хавотир уйғотмай  қолмайди.

Ҳозирда Қирғизистон жанубида бораëтган судларга  тортилган шахслардан энг кўзга кўрингани¸  Воздух инсон ҳуқуқлари гуруҳи  директори Азимжон Асқаровдир. 15 сентябр куни қирғиз суди 60 яшар  Асқаровни умрбод қамоқ жазосига ҳукм қилди ва бу ҳукм ҳам қирғиз¸ ҳам  халқаро ҳуқуқ ҳимоячилари томонидан кескин қораланди.

Асосий  фаолияти қамоқхона шароитлари ва бу ердаги полиция зўравонлигини  ҳужжатлаштиришга қаратилган Асқаров¸ 12 июн куни Бозорқўрғондаги  ўравонликлар давомида қирғиз милиционерини ўлдирганликда айбланди.

Умрбод  қамоқ таҳдиди фақат Асқаров эмас¸ балки судланаëтган бошқа ўзбеклар¸  хусусан оммавий тартибсизликлар қўзғаш ва қотилликда айбланаëтган аëл  кишига ҳам таҳдид солмоқда.

Қирғиз адлия тизимининг судланаëтган  ўзбекларга нисбатан қанчалар шавқатсиз эканини айни шундай айб қўйилган  Жаҳонгир Бозоров устидан чиқарилган ҳукм кўрсатди¸ у 23 йилга озодликдан  маҳрум этилди.

Қирғизистон жанубида ўз яқинларидан айрилиб¸  уйсиз қолгани етмаганидек энди тирик қолган яқинлари оғир жиноятларда  айбланаëтганига гувоҳ бўлаëтган ўзбекларнинг¸ кузатувчиларга кўра¸  қирғиз расмийларига нафрати ошиб бормоқда. Шу боис ҳуқуқ фаоллари¸ икки  жамоа ўртасида пайдо бўлган душманлик ва ғазабни босиб¸ уларни нормал  ҳаëтга қайтариш учун адолат қарор топиши шартлигини таъкидламоқдалар.

“Ўзбеклар  ҳам¸ қирғизлар ҳам зўравонлик учун жавобгарларнинг адолат олдида жавоб  беришини исташмоқда. Шу боис¸ адолатли судларсиз¸ бу ерда давомли  тинчлик ўрнатиш мумкин эмас”¸ дейди қирғизистонлик ҳуқуқ фаоли Азиза  Абдурасулова.

Тўлейкан Исмоилова: “Миллатчиликни ҳукумат олиб келди”
9 сентябрь, 2010 йил

Озодлик радиоси

Июн ойида Ўш ва Жалободдаги  оммавий қирғинга оид факт ва ҳужжатларни тўплагани учун тазйиқларга  учраб, мамлакатни тарк этган ҳуқуқ фаоли Тўлейкан Исмоилова Парижда  ўтказилган матбуот анжуманида қонли воқеалар ҳақида гапириб берди.  Озодлик мухбири билан суҳбатда Исмоилова хунрезлик бошида ҳукумат  амалдорлари турганига ишора қилди.Озодлик: Парижда нима ҳақида гапирдингиз?

- Парижда “Седаш ва Секур  Католик Франс” ташкилотлари билан Қиризистондаги инсон ҳуқуқлари бўйича  матбуот конференциясини уюштирдик. Журналистлар билан “Қиргизистонда  нима бўлди, қандай бўлди ва энди нима бўлади?”, деган саволларга жавоб  бердик. Менда фактлар борда.

Озодлик: Фактлар  бор деяпсиз. Ўшдаги миллатчи ҳоким Мирзақматов сизга таҳдид қилдими?

-  Бугунги кунда Мелис Мирзақматов ЕХҲТнинг полиция гуруҳи киришига  қаршилик кўрсатаётгани ва унга қарши гуруҳларни ташкил килиб, “масалани  ўзимиз ечамиз”, деб айтаётгани ҳақида ҳам гапирдик. Мен тушунмаган  нарсалардан бири бу бош вазир ўринбосари Азимбек Бекназаровнинг  Мирзақматов тарафини олиб, одамларга қарши чиқиши. Июн воқеаларидан  кейин милиция гуноҳсиз одамларни олиб кетиб, уларни қийноқларга  солмоқда. Уларни қўйиб юбориш учун катта миқдорда тўлов сўрашмоқда. Агар  буларнинг ҳаммаси қонуний тарзда ечилмаса, бугунги конфликт янада  катталашиб кетиши мумкин. Қийновда қолган одамлар жуда ҳам оғир аҳволда.

Озодлик: Қирғиз ҳарбийлари этник ўзбекларни  қийноққа солаётгани ҳақида фактлар борми сизда?

- Биз ҳаммасини  айтдик. Бу жуда ҳам катта муаммо. Бу бўйича халкаро комиссия иш олиб  бориши керак. Бу комиссия нафақат дипломатик мавқега эга бўлиши, балки  инсон ҳуқуқлари бўйича ҳам ишлаши керак. Улар учун инсон ҳуқуқлари энг  асосий мақсад бўлиши керак.

Озодлик: Нима учун  Роза Ўтунбаева ва бошқалар ЕХҲТ полиция гуруҳини мамлакатга киргизмади?

-  Нимага деганда булар ҳақиқатдан қўрқишмоқда. Улар ҳақиқатдан  қўрқмаслиги керак. Агар ҳақиқатдан қўрқмаган ҳукумат келиб, миллатига  қарамасдан барчанинг ҳуқуқларини тенг ҳимоя қилсагина, Қирғизистон  ривожланиши мумкин ва бошқа давлатларга ибрат бўлиши мумкин. Лекин улар  ҳеч кимни киргизмасдан мамлакатни беркитиб олишса, бизнинг ҳукумат  олдинги ҳукуматларданда репрессивроқ ва криминал ҳукуматга айланиши  мумкин.

Озодлик: Июн ойидаги воқеаларда  ўлганларнинг сони борми сизда?

- Биз расмий маълумот олдик.  Ҳаммаси бўлиб 490 киши ўлди. Бу ҳукуматнинг иддаоси бўйича. Лекин  ҳақиқатда нечта одам ўлганини ҳеч ким аниқ айта олмайди. Жуда ҳам кўп  одамлар ўлдирилган, йўқолган, ёндирилган, ҳужжатсиз қолган, уйсиз  қолган. Қочқинлар бор. Булар билан халқаро комиссия ишлаши керак.  Қирғизистонда бундай мутахассислар йўқ. Шунинг учун шу халқаро  комиссияга албатта бундай экспертизаларни ўтказа оладиган мутахассислар  кириши керак ва бу воқеаларнинг асл юзини очиши керак.

Озодлик: Яна қандай кўшимчалар қиласиз? Биз билмаган яна қандай ишлар  бўлди?

- Кўп қўшимчалар бор. Биринчидан, қандай қуроллар  одамларнинг қўлига тушди ва нимага улар шунча инсоннинг ҳаётига зомин  бўлишди? Нима учун бу ишлар шунчалик очиқ равишда бўлди? Ҳозирги янги  ҳукуматдан кимлар бу ишларга ёрдам беришди? Шуларнинг ҳаммасини ўрганиб  чиқиш керак.

Озодлик: Сизнингча кимлар ёрдам  берди?

- Тушунсангиз керак – айтиш осон. Лекин мен ҳозир шу  масала бўйича ишлаяпман. Мен Барселона шаҳрида бўлдим. Европа парламенти  аъзолари билан учрашдим. Эмма Бенини ва бошқалар билан. Парижда ҳам  Ташқи ишлар ва инсон ҳуқуқлари бўйича вазир билан учрашдим. Улар билан  бу масалалар тўғрисида гаплашдик. Шунинг учун ҳозир номларни айта  олмайман. Ҳозир халкаро комиссия тузилмокда. Шулар билан учрашувлар  ҳақиқатни олиб чиқишда ёрдам беради, деган умиддаман. Ҳозир шу  воқеаларнинг гувоҳи бўлган ва бугун қийин аҳволда қолган инсонларга  мамлакатдан чиқиб кетишга ёрдам бермоқдамиз.

Бир аёл бор. Оиласи  билан жуда ҳам қийин аҳволда қолган. Бу аёл ёрдам сўраб, прокуратурага  мурожаат килган. Лекин ёрдам ўрнига унга ўлдирамиз қабилида таҳдидларни  қилишган. Ҳозир чет эллик ҳамкор ташкилотлар билан бу аёлга ва унинг  оиласига ёрдам бермоқдамиз. Шундай ишлар кўп. Лекин ҳозирча улар ҳақида  айтмаганим маъқул, чунки инсон ҳуқуқлари фаолининг энг асосий мақсади бу  бошқаларга ёмонлик олиб келмаслик. Шунинг учун ҳозир фактларни айтсам,  ким билади яна кимларга ёвузликлар кўрсатилиши мумкин.

Озодлик: Бекназаров, унинг ўғли Руслан ва бошқаларнинг алоқаси борми бу ишларга?

-  Буларнинг ҳаммасини айтамиз. Ҳозир булар ўрганилмоқда. Буларни, Худо  хоҳласа, суд орқали ошкора қиламиз.

Озодлик: Ўзбекларга қарши миллатчилик қаердан чиқди?

- Бу нарсани ҳукумат  олиб келди, чунки ҳокимият  учун кураш кетмоқда.

Inson huquqlari tashkilotlari Azimjon Asqarovga chiqarilgan hukmdan norozi
16-sentabr, 2010-yil

Amerika Ovozi

Qirg’iziston sudi mahalliy o’zbek huquq himoyachisi Azimjon Asqarovni  umrbod qamoq jazosiga mahkum etdi. Xalqaro tashkilotlar hukmdan shokda  ekanini aytib, jarayon qonunga xilof tarzda o’tganini ta’kidlaydi.  Asqarov iyun oyida janubdagi xunrezliklarni uyushtirganlikda va qirg’iz  militsionerini o’ldirganlikda aybdor deb topildi. 60 yoshli  Azimjon Asqarov 16-iyun kuni Jalol-Obodda ommaviy tartibsizliklarni  tashkillashtirganlikda ayblanib, ushlangan edi. Uning da’vo qilishicha  va internetda yaqinda chop etilgan rasmlariga ko’ra, tergov paytida u  qiynoqlarga solingan. Tergov va sud jarayoni davomida qator  qonunbuzarliklarga yo’l qo’yilgani ta’kidlanadi.

Bosh idorasi  Nyu-Yorkda joylashgan Jurnalistlarni himoya qilish xalqaro qo’mitasi  vakili Muzaffar Sulaymonov Asqarov ishini yaqindan kuzatib, bu ishga  aloqador odamlar bilan suhbatda bo’lgan.

“Prokuratura Asqarovning  aybini isbotlab bera olmagan. Uning qurbon bo’lgan militsioner ishlagan  ichki ishlar bo’limida sudgacha hibsda saqlanishi protsessual  xatolardan biri bo’lgan. Bundan tashqari oilasi va advokatiga hujumlar,  do’q-po’pisalar qilishdi”, – deydi Sulaymonov.

Uning aytishicha,  sud uning qiynoqqa solingani va boshqa qonunbuzarliklarni inobatga  olmagan.

Azimjon Asqarov uzoq yillardan beri inson huquqlari  bilan shug’ullanadi. Ko’plab sud jarayonlarida ayblanuvchilar himoyasida  turgani uchun mahalliy militsiya dushmaniga aylanganini Human Rights  Watch tashkiloti ham tasdiqlaydi. Faol iyun oyida o’zbeklarga qarshi  xunrezlikka aloqador ma’lumot, foto va videosuratlarni yig’ib yurganida  qo’lga olingan.

“Asqarovga chiqarilgan hukm meni shokka  tushirdi”, – deydi Human Rights Watch vakili Reychel Denber. “Uning  o’zi, oilasi va advokatiga ko’rsatilayotgan bosim haqida ko’plab  tashkilotlar Qirg’iziston hukumatini xabardor qilib turganiga qaramay  jarayon adolatli o’tmagan. Qonun-qoida ta’minlanmagan sharoitda esa  xolis hukm chiqarish mumkin emas”.

Mahalliy faollar va Asqarov  do’stlarining so’zlariga ko’ra, sud yuridik jarayon emas, ko’proq  huquq-tartibot organlarining faol ustidan jazo protsessiga o’xshadi.  Faol qurol va ekstremistik mazmundagi adabiyotni saqlash, odam  o’g'irlashga harakat qilishda ham aybdor deb topilgan. Sud mulkini  musodara qilishga buyurgan.

Xalqaro Amnistiya tashkiloti ham  butun jarayon va sud hukmini qoralab, bayonot chiqardi, Qirg’iziston  ichki ishlar vaziri va bosh prokuroriga murojaat qilib,  qonunbuzarliklarni taftish qilishga chaqirdi.

Jurnalistlarni  himoya qilish xalqaro qo’mitasi vakili Muzaffar Sulaymonovning  aytishicha, jurnalist Ulug’bek Abdusalomovning ishi ham tashvishga  molik.

“Diydor” gazetasi bosh muharriri Asqarov bilan bir paytda  qo’lga olingan edi. Unga ham shu kabi ayblovlar qo’yilgan. Jinoiy ish  soxtalashtirilgani haqida dalillar bor. Zo’ravonliklar boshlanganida  Abdusalomov Bishkekda edi. Yangi konstitutsiya matni ustida ishlayotgan  guruh tarkibida bo’lgan. Buni tekshirish juda oson, biroq shunga qaramay  u hamon hibsda saqlanmoqda”, – deydi Sulaymonov.

Kuzatuvchilar  Qirg’izistonda shimol va janub o’rtasidagi ziddiyatlar borligini,  markaziy hukumatning zaif ekanini alohida ta’kidlar ekan, Azimjon  Asqarov va boshqa o’zbek faollariga qarshi harakatlar asosan janubdagi  kuchlar ishi ekaniga ishora qiladi.

10-oktabrda Qirg’izistonda  parlament saylovlari. Qonun chiqaruvchi organ kengaygan vakolatlar bilan  ishga tushadi. Siyosiy vaziyat va shimol-janub ziddiyatlari yangi  hukumatga kim kelishiga qarab salbiy yoki ijobiy tomonga o’zgarishi  aytilmoqda. Tahlilchilar saylov kampaniyasida millatchilik shiorlari  tobora balandroq yangrayotganini alohida ta’kidlaydi.

“ОБОН” миллат софлиги учун курашмоқда
Озодлик радиоси

17-август, 2010 йил

“ОБОН”  аталмиш миллатчи хотин-қизлар ҳамда қирғиз йигитлари тўдалари Ўш  аҳолисининг “этник софлиги” учун курашмоқда. Ўшдан олинаётган  хабарлардан пайдо бўлган фикрни мана шундай пафос билан ифодалаш мумкин.  Ўшлик ҳуқуқ фаоли Абдуманноп Халилов 16 август кунги “ОБОН” ҳамласининг  энг сўнгги қурбонларидан биридир.

“ОБОН” –   “ОМОН”дан гула кўтариб ясалган истеҳзоли атама.

“ОМОН” – “Отряд милиции особого назначения” бўлса, “ОБОН” –  “Отряд баб особого назначения” деганидир.

Хотин-қизларнинг бундай  махсус отрядлари 2005 йилги Март инқилоби маҳсулидир.

“ОБОН”лар  у ёки бу сиёсатчининг мақсадига етиш ёки давлат амалдорининг хизмат  пиллапоясидан юқорироққа кўтарилиш йўлидаги тўсиқларни очиб берадиган  кучдир.

Ана ўшандай “зарбдор отряд”лардан бири 16 август куни Ўш  шаҳар суди биносида шаҳар судининг янги раисидан норозилик акцияси  ўтказди.

- Уларнинг қўлида транспарантлари бўлган. “Бекжанова 15  та ўзбекни суд залидан озод қилди. Бундай одам судя бўлишга нолойиқ”,  деган шиорлари¸ бундан ташқари “Бекжанова қирғиз бўлишга лойиқ эмас”,  деган лозунглари бўлган¸- деб хабар қилди қирғиз миллати софлиги учун  курашчи хотин-қизларнинг акциясини узоқдан кузатган ўшлик.

ОБОНчилар  қўлларида бош чаноғи айланаси ёки бурун узунлигини ўлчайдиган  штангерциркуль бўлганми-йўқми – манбамиз илғай олмаган.

Ким  қирғиз аталишга ҳақлию ким ҳақсиз эканлигини аниқ биладиган ОБОНчилар  қонлари қайнаб турган пайтда ўшлик, миллати ўзбек ҳуқуқ ҳимоячиси  Абдуманноп Халилов суд биносига ўз иши билан  бориб қолади.

-  Абдуманноп Халилов. 1959 йилда туғилган. “Ҳақиқатга жўл” ҳуқуқни ҳимоя  қилиш марказида ишлайди¸ – дейди Абдуманноп Халилов ҳақида маълумот  берган ўшлик суҳбатдошимиз.

17 август куни Абдуманнопнинг ўзи  билан боғланишга ҳаракат қилдик. Суриштириб билдикки, Халилов ўз уйида,  аҳволи оғир ётибди, мияси чайқалган. Шунинг учун воқеанинг  тафсилотларини унинг ўзидан эшитган манбаларимиз ҳикоя қилиб беради.

-  Абдуманноп Халилов қўққисдан суд территориясига кириб қолганда “Ана  сартларнинг ҳимоячиси келиб қолди” деб ОБОН аëллари ур-тўқмоққа  олишган¸- дейди суҳбатдошимиз.

Яна бир ўшликнинг айтишича,  Халиловни 15 та эркак ва 50 та аëлдан иборат тўда калтаклаган.

Халиловни  узоқ калтаклашган, деб ҳикоя қилади исмини айтишга қўрққан ўшлик аёл.

-  Учинчи этажда тутиб уришган¸ кўчага олиб чиқиб уришган. Орган ходимлари  у ерда тахминан 30 та бўлган экан. Бирортаси ëрдам беришга ҳам¸  ажратишга ҳам уринмабди¸ – дейди исмини айтишга қўрққан ўшлик аëл.

Калтаклаш  узоқ давом этди ва мана бундай якун топди.

-  Аëлларнинг қўлидан ажралиб чиқиб, нарироқда турган милиция  ходимларининг олдига борса¸ қайтариб аëлларнинг қўлига ирғитиб беришган.  У ерда Абдуманноп Халиловни яна калтаклашган. У қочиб Ўш шаҳар судининг  иккинчи этажига чиқиб¸ суд раисининг хонасининг эшиги очиқ экан¸ ўша  ерга бориб судянинг орқасига бекинган. Шаҳар суди раисининг креслосида  облсуд раиси ўтирган бўлган. У ерда ундан ташқари учта милиция  полковниги ва переговоршиклар бўлишган. Халилов судянинг орқасига  бекинганда аëллар келишиб столнинг устидаги 1¸5 литрлик минерал сув  билан урган. Ўша пайтда бу ҳушидан кетган. Ўзига келган пайтда  Абдуманноп Халиловга таниш бўлган собиқ прокурор ходимлари уни кўчага  олиб чиқиб, таксига ўтказиб қўйишган¸ – дейди ўшлик суҳбатдошларимиздан  бири.

Биз воқеа юзасидан бирон бир изоҳ олиш учун кун давомида  Ўш шаҳар суди, вилоят суди, шаҳар милицияси билан боғланишга ҳаракат  қилдик. Самара бўлмади.

Лекин шуни айтиш керакки, одатда қирғиз  расмийлари журналист билан мулоқотдан қочмайди. Уларнинг бир нечаси  Озодлик саволларига бир неча бор жавоб берди ҳам. Жавоблар зўр,  эшитсангиз вазият барқарорлашяпти.

Лекин…

Шу ўринда  халқаро Ҳюман Райтс Уотч ташкилотининг куни кеча эълон қилинган ҳисоботи  ёдга тушади.

Ҳисобот  муаллифларидан бири Оле Солванг Озодлик билан суҳбатда “оммавий этник  зўравонликлар қирғиз ҳукумати кучлари учун жиддий муаммога айланган  бўлса-да”, ташкилот ўтказган текширувлар “ҳукумат кучларининг баъзилари  бу муаммонинг ечими эмас, унинг бир қисмига айланди”, деган эди.

Шаҳарда   миллатчи тўдалар бемалол ҳаракат қилаётганини кўрсатувчи яна бир воқеа.  Ўтган ҳафта ўрталарида ўзини Ҳалимахон, деб таништирган аёл кекса отаси  билан, унинг машинасида шаҳар марказига борган эди.

- Менинг  дадам 70 га кирган. Икки марта инфаркт бўлган одам. Светофорда дадам  турдида тўхтаб. Орқадан келиб урди учтаси. Майли буни чиқариб Озодликка  берсангиз ҳам майли. Бирпасда ўша ерда 10-15 та қирғиз тўпланди. Уришиб  кетишди. “Сартлар сенлар ўлишинг керак. Сенлар йиғла. Сен ўлмасдан нима  қилаяпсан? Торт машинасини запчасть қил” дейди. Бу тўла исботли ишда¸ –  деган эди Ҳалимахон.

Мана бу эса, 3-4 кун олдин шаҳар мэрияси  олдида бўлиб ўтган, ОБОНчи хотин-қизлар иштирок этган воқеа.

-  Бир аëл соат 4-5 ларда ҳокимият олдидан қизи билан ўтиб кетаëтган  бўлган. Шу ерда палатка тикиб ўтирган аëллар бу аëлни ушлаб олган. “Сен  сартсан” деб уришган. Атрофида 10-15 та солдатлар¸ милициялар бўлган.  Улар ажратиб ҳам қўймаган¸- дейди ўшлик аëллардан бири.

Шаҳарга  мутлақ эга чиқиб олган қирғиз йигитларию ОБОНчи аёлларга қарши чора  кўриш иложсизми, деган саволимизга қирғиз инсон ҳуқуқлари ҳимоячиси  Азиза Абдурасулова бундай деди:

- Афсуски, Қирғизистонда аҳоли  ўта сиёсийлашиб кетган, сиз айтаётган гуруҳлар конкрет шахсларга хизмат  қилишаяпти¸- дейди Азиза Абдурасулова.

Агар, шаҳар мэрияси  олдидаги ОБОН бундан олдин ҳам ўзбек аёлларига ҳужум қилганини эсласак,  мана 2 ойдирки, шу ердан жилмай яшаётганларини ҳисобга олсак, уларнинг  кимга хизмат қилаётганларини тахмин қилиш қийин эмас.

Qirg’iziston janubidagi qonli voqealarning qiyosiy tahlili: 1990 va 2010-yillar
“…O’sh viloyati qirg‘izlari aroqqa qo‘shib berilgan milliy mumtozlik zaharg‘oyasidan bangilardek quturib, qurolsiz o‘zbek qardoshlari qonini to‘kdilar”.

Shavkat Rahmon, 1990-yil

O’shlik marhum adib Shavkat Rahmon shu satrlarni yozayotganida Qirg’izistondagi qonli etnik nizolar oradan 20 yil o’tib O’shda yana qayta takrorlanishi yetti uxlab tushiga kirmagan bo’lsa keak. 1990-yil yuzlab o’zbeklarning yostig’ini quritgan etnik mojaroda yuz bergan xunrezliklar, ko’z ko’rib, quloq eshitmagan vahshiy qiynoqlar va qotilliklar roppa-rosa 20 yildan keyin shu o’lkada aql bovar qilmaydigan darajadagi o’xshashlik bilan takror sodir etidi. Qizig’i, har ikki mudhish ommaviy qirg’in ham iyun oyida sodir etilgan.

Keling, yaqin o’tmishda sodir bo’lgan bu mudhish qirg’in tafsilotlarini qisqacha yodimizga solsak…

O’zbeklar Qirg’izistonda son jihatdan ikkinchi yirik etnik guruh (2-jadvalga qarang). Janubiy Qirg’iziston aholisining salmoqli qismini tashkil etuvchi o’zbek aholisi O’sh va O’zgan kabi janubiy viloyat shaharlarida ko’pchilikni tashkil etadi (3-jadval).

Janubiy viloyatlarni qirg’izlashtirish, shaharlardan va serhosil yerlardan o’zbeklarni siqib chiqarib, ularni qirg’izlarga qayta bo’lib berish siyosati hukumat va mahalliy qirg’iz aholisi orasida ko’plab tarafdorlarga ega. Etnik qirg’in ortida turgan asosiy sabablardan biri ham mana shu edi…

1990-yilning may oyida o’shlik 12 ming “uysiz” qirg’izni birlashtirgan “O’sh aymog’i” jamiyati O’shdagi yerlarni qayta bo’lish va o’zbeklarga tegishli joylarni qirg’izlarga berish talabi bilan chiqadi. O’sh viloyat kommunistik partiyasi qo‘mitasining arzandasi bo’lgan bu tashkilot o’zboshimchalik bilan o’zbeklarga qarashli 32 gektar yerni egallab oladi. Bundan qoni qaynagan o’zbek kolxozchilari norozilik bildirib dalaga yig’iladi. “O’shdan qirg’izlarga yer berilyapti”, degan xabar tarqatilib, maydonga qirg’iz olomoni ham oqib kela boshlaydi. Qirg’iz hukumati masala bo’yicha so’nggi qaror besh kundan keyin e’lon qilinishini aytib, har ikki tomonni 4-iyun kuni shu yerga qayta yig’ilishga chaqiradi.

Mana shu besh kun ichida shaharda g’alati voqealar ro’y beradi. O’zbek xonadonlarida ijaraga turadigan 2372 qirg‘iz shahardan olib chiqiladi. Viloyatda, “o‘zbeklar qirg‘izlarni O’shdan haydab chiqardi”, degan mish-mish tarqatiladi.

O’sh va O’zganda 2 ming dona qizil peshonabog‘ tikiladi. 2-iyunda O’shdagi aroq zavodidan «Kamaz» mashinasida vagonga yuklash uchun jo‘natilgan 254 yashik aroq vagonga yetib bormasdan yo’lda g’oyib bo’ladi. O’zgandagi tekis yo‘lga samosvallardan qo‘lga kiradigan katta-katta toshlar to‘kiladi. Viloyat, shahar rahbarlari oilalari Bishkekka jo‘natiladi. 1, 2, 3-iyun kunlari O’sh shahriga 3 ming qirg‘iz qalbaki propiska qilinadi.

“Arzimiz tinglanadi, muammo qonuniy yo’l bilan hal etiladi”, deb ishongan o’zbek aholisi 4-iyun kuni bedapoyaga yig’iladi. Ular orasida keksalar, bolalar, chaqaloq ko’targan ayollar ham bor edi.

Qoni qaynagan olomon o’rtasida g’ala-g’ovur boshlanadi. “Bizga yordamga kelganlarni bedapoyaga o‘tkazishmayapti”, deb 200 ga yaqin o‘smir olomondan uzilib chiqadi va oldinga o‘n qadam yuradi. Allaqachon bedapoyada tizilgan qo‘shin odamlarga qarab o‘q uzadi. Shu yerdayoq 7 o‘zbek o‘ladi, 20-30 tasi yaralanadi. Shu payt, kimdir «shaharda uylaring yonayapti», deb baqirib kelganida, o‘zbeklar o‘lgan va jarohatlanganlarni ko‘targancha, shahar markaziga qarab yuguradi…

Qirg’in mana shu yerdan boshlanadi. Qochayotganlar ko‘p qavatli uylar orasida «pistirma»ga yo‘liqadi. Qizil peshonabog‘ taqqan «jazo otryadlari» duch kelgan o’zbekni armatura bo‘laklari bilan urib o‘ldira boshlaydi. Orqaga qochganlar izma-iz kelayotgan melisalar o‘qiga uchadi. Bedapoyadagi uch mingga yaqin qirg’iz o‘zbek mahallalariga, ko‘p qavatli uylardagi ilgaridan shartli belgi qo‘yilgan o‘zbek xonadonlariga hujum boshlaydi.

4-iyunda boshlangan qora qirg‘in 5-iyun peshingacha davom etadi. Ikki kun ichida Furqat mahallasida 51 xonadon talanadi. Qo‘y-mollari so‘yib yeyiladi, unga shisha talqoni, moyga kir poroshogi aralashtiriladi. Qur’on kitoblari hojatxonaga tashlanadi. Dahshatli qiynoq va xo’rlash vositalari ishga solinadi. Ota-onalarning tomog‘iga pichoq qadab turib, besh-olti xonadon ayollari, qizaloqlargacha ommaviy zo‘rlanadi.

O’sh fojialari bo‘yicha Qirg’iziston respublikasi favqulodda qo’mitasi axborotiga ko’ra, O’zganda 200 ga yaqin o‘zbek o‘lgan, 1200 tasi yarador bo‘lgan, 92 xotin-qiz zo‘rlangan. 343 xonadon avval talanib, keyin kuydirilgan; jami 503 xonadon, 88 avtomashina, 36 ob’ekt, 212 qora mol yondirilgan. Butun viloyat bo’yicha qurbonlar soni bundan ham ko’p (1-jadvalga qaralsin).

Bu 20-yil muqaddam Janubiy Qirg’izistonda sodir bo’lgan dahshatli qirg’in manzarasi. Hozir qo’limizdagi mavjud ma’lumotlar joriy yildagi qonli voqealar ham to’laligicha 1990-yilgi qirg’in ssenariysi asosida amalga oshirilganini ko’rsatmoqda. Qirg’in boshlanishiga turtki bo’lgan sabablar, qotillik ko’lami, qo’llanilgan qiynoq va tahqirlash usullari go’yoki har ikki voqea bir odam tomonidan yozilgan ikki asarga o’xshaydi.

Quyida 1990 va 2010-yillarda sodir etilgan bu ikki jinoyatning qiyosiy tahlilini jadvalda aks ettirishga harakat qidik (1-jadval). 1990-yilgi qirg’in tafsilotlarini osha davrda o’zbek matbuotida e’lon qilingan materiallardan tikladik. Joriy yildagi mojaro raqamlarini tayyorlashda esa Qirg’iziston hukumati tarqatgan rasmiy axborot bilan cheklanishga qaror qildik. Aslida qurbonlar soni va jinoyatlar ko’lami bundan ancha yuqori ekani aniq. Masalan, shu yilgi qirg’inda halok bo’lganlar soni Qirg’iziston Sog’liqni saqlash vazirligi tarqatgan rasmiy ma’lumotga ko’ra 371ta. Lekin “Kommersant Biznes” nashrining Qirg’iziston Bosh vaziri o’rinbosari Azimbek Beknazarovga tayanib xabar berishicha, qurbonlar soni mingga yaqin. O’shlik huquq faollarining norasmiy hisob-kitoblariga ko’ra esa qirg’inda halok bo’lgan o’zbeklar soni 2000 dan ziyoddir. Ayol-qizlarning, jumladan voyaga yetmagan bolalar va erkaklarning zo’rlangani haqida bir qancha voqealar ro’yxatga olingan. Lekin ularning umumiy soni haqida rasmiy ma’lumot e’lon qilingani yo’q. Jadvaldagi 2010-yilgi zo’rlanganlar soni BMT e’lon qilgan dastlabki kuzatuv natijalaridan olingan. 1990-yilgi qirg’in keltirgan moddiy zarar miqdori Sovet rublining AQSh dollariga nisbatan o’sha davrdagi qiymati bo’yicha berildi.

Hozirgacha oshkor etilgan dastlabki rasmiy raqamlarning o’zi bu galgi jinoyat ko’lami 1990-yilgi qirg’indan ancha katta va vahshiyroq bo’lganini ko’rsatmoqda. Qizig’i, hozirgacha qo’zg’atilgan jinoiy ishlari soni 1990-yilgi miqdordan ancha kam (1-jadval).

Tergov ishlari davom etmoqda. Vaqti kelib, haqiqiy jinoyat tafsilotlari va qirg’in ko’lami haqidagi aniq ma’lumotlar yuzaga chiqadi, deb ishonamiz. Qirg’iziston hukumati jinoyatchilarni topib, ularga adolatli jazo berishni va’da qilmoqda. Haqiqatdan ancha yiroq bu da’volar amalga oshgan taqdirda ham, ikkinchi bor aldanib ko’ksiga pichoq urilgan oddiy xalqni yarashtirish va bu yerda ilgarigi xotirjam va osuda hayotni qayta tiklash endi amrimahol.

Qirg’iziston janubidagi qonli voqealarning qiyosiy tahlili: 1990 va 2010-yillar

Manba: Kundalik blogi

Dunyo o’zbeklari uyushmasi yaratilmoqda
Amerika Ovozi

13-avgust, 2010-yil

Qirg’iziston janubida o’zbeklarga qarshi zo’ravonliklar jahonning turli  chekkalarida yashovchi o’zbeklar uchun kutilmagan hol bo’ldi, ularni  larzaga soldi. O’zbeklar birlashmasa, jipslashmasa, millat sifatida  obro’si to’kiladi, deydi ba’zilar. Ana shu maqsadda ayni kunlarda Dunyo o’zbeklari uyushmasini tuzish  ustida ish ketmoqda. Yangi tashkilot nizomi muallifi, ayni  damda Gollandiyada yashayotgan asli o’zbekistonlik Bahodir Uzoqovning  aytishicha, o’zbek xalqi boshiga navbatdagi kulfat tushganda uning  himoyasiga tura oladigan, manfaatlarini himoya qila oladigan guruh  kerak.

Dunyo o’zbeklari uyushmasi tashabbuskorlari bir-birini  shaxsan tanimasa-da, maqsadi bir – millatdoshlarini jipslashtirish.  Mavzu muhokamasi Internet orqali olib boriladi.

Bahodir  Uzoqovning aytishicha, uyushma siyosiy maqsadlarni ko’zlamaydi va  nizomida siyosiy tortishuvlarga berilish taqiqlanadi.

“Hokimiyat  uchun kurashish maqsadimiz yo’q. Muayyan bir lider atrofida  birlashayotganimiz yo’q, aksincha g’oya atrofida birlashyapmiz. Asosiy  maqsadimiz – ma’naviy, ma’rifiy va gumanitar”, – deydi u.

Dunyo  o’zbeklari uyushmasini tuzish tashabbus guruhining yana bir a’zosi,  Kanadada Turkiston jamiyati asoschilaridan biri Faxriddin Xudoyqulovning  aytishicha, siyosat bilan siyosiy partiyalar shug’ullanishi kerak.

“Biz  O’zbekiston hukumati bilan yaxshi aloqada bo’lishni istaymiz. Maorif  vazirligidan kitoblar, o’qituvchilar so’rash rejamiz bor. Bizni  qo’llab-quvvatlashsa, o’shaning o’zi kifoya”.

Jahonda  globalizatsiya jarayoni rivojlanib, so’nggi yillarda xorijda o’zbeklar  soni oshib borar ekan, o’zbek jamoalari ham ko’paymoqda. AQSh, Kanada,  Turkiya, Rossiya, Janubiy Koreya va boshqa mamlakatlarda o’zbeklar  uyushib, madaniyati, o’zligi, urf-odatlarini saqlab, targ’ib qilishga  bel bog’lagan.

Dunyo o’zbeklari uyushmasining asosiy vazifasi,  deydi tashkilotchilar, mavjud o’zbek jamoa-diasporalarini aniqlab, ular  bilan hamkorlik qilish, uyushma orqali umumiy maqsad sari faoliyatlarini  muvofiqlashtirish.

Tashkilot tuzishga ehtiyoj iyun oyida  Qirg’iziston janubidagi qirg’indan so’ng tug’ildi, deydi Bahodir Uzoqov.

“Bu  masalada Dunyo o’zbeklari uyushmasi xalqaro tashkilotlarga ma’lumot  yetkazib berishda yordam berib, xalqaro politsiya kuchlarining  Qirg’iziston janubiga tezroq kiritilishini, xalqaro mustaqil tergov  tezroq boshlanishini, o’zbeklarga huquqiy va gumanitar yordam berilishi  so’raymiz. Ba’zilarda bu millatchi tashkilot degan noto’g'ri tushuncha  paydo bo’lishi mumkin, ammo biz terrorizm, separatizm va ekstremizm kabi  illatlarga qarshimiz”.

Dunyo o’zbeklari uyushmasi nodavlat  tashkilot sifatida Niderlandiyada ro’yxatdan o’tkaziladi. Internetdagi  sahifasi manzili – www.uzbekplace.com

Xalqaro Amnistiya: Qirg’izistondagi fojeani tergov qilish yillar talab qilishi mumkin
Inson huquqlari bilan shug’ullanuvchi Xalqaro Amnistiya tashkiloti Qirg’iziston janubidagi xunrezlikni samarali taftish qilish uchun qator tavsiyalar bilan chiqqan. Tergov natijalariga qarab ikki xalq o’rtasida murosa haqida gapirish mumkin, deydi mutaxassislar.

Qirg’iziston janubida iyun oyida sodir etilgan etnik zo’ravonliklar oqibatida yuzlab odamlar nobud bo’lgan, minglab kishilar boshpanasiz qolgan, vaziyat yaxshilanishiga mahalliy o’zbeklarda ishonch va umid kam.

Xalqaro mustaqil tergov zarurati haqida ko’p gapirilmoqda, ammo shu kunga qadar buning uchun na komissiya tashkil etildi, na Yevropada Xavfsizlik va Hamkorlik Tashkiloti va’da qilgan xalqaro politsiya guruhi ish boshladi.

AP

Human Rights Watch xalqaro tashkilotining bildirishicha, xunrezlikka tegishli foto va videomateriallar to’plash bilan shug’ullangan inson huquqlari faollarini qamab, qiynoqlarga solib, ashyoviy dalillarni yo’qotish kampaniyasi avjida.

Qirg’iziston hukumati tuzgan tergov komissiyasiga esa o’zbeklarda ishonch yo’q. O’sh va Jalol-Oboddan olinayotgan xabarlardan ma’lum bo’lishicha, zo’ravonlik qurbonlari ham, qirg’iz xavfsizlik kuchlari reydlariga uchrayotganlar ham bir millat vakillari – o’zbeklar.

Xalqaro Amnistiya tashkiloti nazarida tergov natijalari hech kimda shubha uyg’otmasligi uchun bunday mas’uliyatli ishni chet el mutaxassislariga topshirish lozim.

“Xunrezliklarga Qirg’iziston xavfsizlik kuchlarining aloqadorligi haqida ma’lumot borligini inobatga olib, huquq-tartibot organlari asosan qirg’iz millatiga mansub fuqarolardan iborat ekanini hisobga olgan holda taftishni na bu millat vakillari va na Qirg’iziston hukumatiga aloqasi bor xalqaro mutaxassislardan iborat guruhga topshirish kerak. Biz bu haqda 17-iyundan beri bong urib kelamiz”, – deydi tashkilot xodimi Meyzi Vaysherding.

Jamiyatda adolat qaror topmas ekan o’zbeklar va qirg’izlar samimiy murosaga kelishi qiyin, deydi ba’zi kuzatuvchilar. Biroq rossiyalik tahlilchi Sergey Gradirovskiyning kecha internetdagi maqolasida fikr bildirishicha, hokimiyatga arang kelgan Roza Otunbayeva hukumatiga adolat kerak emas. Yangi rejim xavfsizlikni ta’minlash o’rniga yangi konstitutsiya bo’yicha referendum uning uchun muhimroq ekanini namoyish etdi, deydi u.

AP

“Tergov bir necha yildan keyin o’tkazilsa ham, haqiqat yuzaga chiqadi”.

Gradirovskiy va boshqa tahlilchilar nazarida ilk qirg’iz ayol prezidentida mamlakatdagi siyosiy kuchlarga ta’siri cheklangan. Bu esa har qanday tergovga pand berishi mumkin. Buni yaqinda Xelsinki Komissiyasi tinglovida AQSh davlat kotibining Markaziy Osiyo bo’yicha muovini Robert Bleyk ham tilga olgan edi.

“O’shda inson huquqlari faollari, o’zbek jamoasi yetakchilarining hibsga olinayotgani va, hattoki, qiynoqlarga solinayotgani haqidagi xabarlar tashvishga molik. Shahar hokimining millatchi siyosati bo’yicha ko’plab shikoyatlar tushgan”, – degan edi AQSh rasmiysi.

Xalqaro Amnistiya tavsiyalarida aytilishicha, tergovni samarali o’tkazish uchun Qirg’izistonda malakali kadrlar yetishmaydi.

“Mamlakatda tajribali kriminalistlar, barmoq izlari, ashyoviy dalillar bilan ishlaydigan mutaxassislar kam. Bu kabi tergovni yuqori saviyada olib boradigan idora tanqis. Otunbayeva xalqaro tergovga ehtiyoj borligini aytish bilan birga ba’zi siyosatchilarga tishi o’tmasligini tan oladi”, – deydi Meyzi Vaysherding.

Qirg’izistonlik o’zbeklarning shikoyat qilishicha, xunrezlikdan keyingi davr mobaynida qirg’iz xavfsizlik kuchlari o’zbek xonadonlariga kirib, qurol va qoradori tashlab qo’yib, barcha aybni ularga to’nkamoqchi. Human Rights Watch xalqaro tashkilotining bildirishicha, xunrezlikka tegishli foto va videomateriallar to’plash bilan shug’ullangan inson huquqlari faollarini qamab, qiynoqlarga solib, ashyoviy dalillarni yo’qotish kampaniyasi avjida.

Biroq, deydi Xalqaro Amnistiya eksperti Meyzi Vaysherding, oyni etak bilan yopib bo’lmaydi. Tergov bir necha yildan keyin o’tkazilsa ham, haqiqat yuzaga chiqadi.

“Ba’zi davlatlarda tergov jinoyatdan yillar o’tib o’tkazilganiga qaramay, adolat qaror topgan. Masalan, Bosniyaning Srebrenitsa shahridagi 1995-yil qatliomini eslang”, – deydi Vaysherding.

2004-yilda BMT xalqaro tribunali, 2007-yilda esa Xalqaro jinoiy sud Srebrenitsada serblar bosniyalik musulmonlarga qarshi genotsid qilgan, deb tan olgan. Kecha esa BMTning Ruandadagi qatliom bo’yicha ish yurituvchi tribunali sobiq rasmiylardan birini 1994-yilgi genotsidga aloqadorlikda aybdor deb topib, 25 yil qamoq jazosiga mahkum etdi.

Muhimi, deydi Meyzi Vaysherding, ashyoviy dalillarni saqlab qo’yish. Internet va ilg’or texnologiyalar rivojlangan zamonda esa bu qiyin emas.

Manba: Amerika Ovozi

Qirg’izistonni tark etishga ahd qilgan o’zbeklar ko’p
O’shda xorijga ketish, o’zga yurtdan panoh topish ilinjida yurganlar ko’p. Ular o’z kelajagini Qirg’izistonda ko’rmaydi. Chunki o’zbek aholi hamon xavf ostida kun kechirmoqda, hukumat ularni himoya qilishga harakat qilayotgani sezilmayapti.

Janubiy Qirg’izistondagi etnik to’qnashuvlardan so’ng qariyb 20 ming kishi chet elga ketish maqsadida hujjatlarni rasmiylashtirgan. Ular asosan Rossiya va Qozog’istonga ketayotgani aytiladi.

Odamlar beqarorlik va qo’rquvda yashashdan to’ygan.

“Ko’chib ketishlarining sabablari hammaga ayon. O’shdagi voqealardan keyin hech kim bizni himoya qilgani yo’q. Ko’chalarga chiqa olmayapmiz. Mahallamizda bir necha ayol kaltaklandi. Bir gap bilan aytganda, tinchlik o’rnatilmadi. Ko’pchilik haligacha qo’rqayapti. Magazinga borsak ham bir necha ayol to’planib borayapmiz”, – deydi o’shlik bir uy bekasi.

Chiqib ketayotganlarning aksariyati kuchga to’lgan, yosh va o’rta yoshli kasb egalari. Ular orasida quruvchi-me’morlar, muhandislar va shifokorlarni uchratasiz.

“Menga, masalan, ish yuzasidan qandaydir bosim bo’lgani yo’q hozircha. Ammo bolalarimning kelajagini o’ylagan holda Rossiyaga ketishga qaror qildim. U yerda qiynalishimiz aniq, biroq boshqa chora topa olmadim. Ish topib joylashib ketsak, balki rus fuqaroligiga ham o’tarmiz”, – deyid olis shimolga yo’l olgan o’shlik shifokor.

Mahalliy hokimiyat va Bishkekda o’tirgan rahbarlar zo’ravonlik takrorlanmaydi deya kafolat bermaydi.

“Davlatning biror bir mulozimi yoki boshqa biror bir inson bizga “ketmanglar, qayoqqa ketayapsizlar?” deb so’rayotgani yo’q. Aksincha, u yoqqa borsang ham “ketish”, bu yoqqa borsang ham “ketish” so’zlari uzilmayapti. Davlat bizga “vaziyatni barqarorlashtiramiz, hayot o’nglanib ketadi degan va’da bersa, balki ketayotganlarning soni ozayib qolarmidi”, – deydi bir ona.

Darhaqiqat davlat idoralari muhojirlar oqimini to’xtatishga harakat qilmayotgani ko’zga tashlanadi.

“Yagona Qirg’iziston” partiyasi lideri, sobiq davlat kotibi Adaxan Madumarov fikricha, aholining bu qadar umidsizlanib, nima qilib bo’lsa-da, mamlakatni tark etishga urinayotgani davlatchilik va butun xalq uchun fojia.

Qirg’iziston har jihatdan kuchsizlanadi, deydi u.

“Har bir davlat o’z fuqarolari xavfsizligini ta’minlashi darkor”, – deydi Madumarov.

Qirg’izistonning shundoq ham zaif iqtisodiyoti minglab mutaxassislardan ayrilmoqda. Ijtimoiy va madaniy jipslik, demografik xilma-xillik, intellektual zaxira boy berilmoqda.

Manba: Amerika Ovozi

O’sh va Jalol-Obodda qaltis vaziyatni ushlab turishdan kim manfaatdor?
Xalqaro donorlar O’sh va Jalol-Obodda kechgan zo’ravonlik oqibatini bartaraf etish, mamlakatdagi og’ir iqtisodiy-ijtimoiy vaziyatni yaxshilash uchun 1,1 milliard dollar yordam ajratishga va’da qilgan. Mablag’ning dastlabki qismi shu yilning o’zida ajratilishi kutilmoqda.

Qirg’indan keyingi vaziyat hamon qaltis. Imkon topayotgan o’zbeklar mamlakatdan ko’chib ketish harakatida. Ko’chayotgan va Qirg’izistonda qolayotgan o’zbeklarda ham xavfsizlik ta’minlanishiga ishonch kam.

Muvaqqat hukumat hozirgacha etnik vaziyatni yumshata olgani yo’q, bosim va tazyiqlar to’xtatilmadi. Qirg’izistonga xalqaro yordam ko’rsatilar ekan, o’zbekistonlik faollar qirg’inning asosiy jabrdiydalari – mahalliy o’zbeklar xavfsizligi va sharoitini inobatga olish kerakligini ta’kidlashadi.

Xalqaro yordam nazorati

Qirg’in paytida xalqaro tashkilotlar tomonidan ko’rsatilgan insonparvarlik yordami chekka qishloqlarga qochib jon saqlagan o’zbeklarga yetib bormagan edi. Shu bois, deydi faollar, dunyo ahli ajratayotgan hozirgi ko’mak zo’ravonlik nishoniga aylangan o’zbeklar xavfsizligi kafolatlanishi bilan bog’liq bo’lishi kerak.

20 yil avval yuz bergan O’sh-O’zgan voqealari haqida turkum maqolalar yozgan jurnalist Yoqubjon Xo’jamberdiyev fikricha, xunrezlik takrorlanmasligi uchun xalqaro jamoatchilik yordamni kimga va nima uchun berayotganini aniq nazorat qilishi kerak.

“U yerda qirg’inlar sababini o’rganish uchun ham, moddiy yordamni to’g’ridan-to’g’ri yetib borishi uchun ham, albatta xalqaro nazorat zarur. Bo’lmasa bundan 20 yil oldingi voqealar kabi ayb o’zbeklarga ag’dariladi, o’zbeklar hech qanday yordamsiz qolaveradi. Yordam maqsadli tashkil etilsin, ya’ni kimning uyi yongan, o’sha joyga yordam to’g’ridan-to’g’ri borishi kerak. Hozircha yordamni bunday yo’naltirish loyihasi tashkil qilinganicha yo’q”, – deydi Yoqubjon Xo’jamberdiyev.

Aholini uy bilan ta’minlash ustuvor vazifa

Xalqaro donorlar kelasi 2,5 yilda Qirg’izistonga bir milliard dollardan oshiq yordam va’da qilgan. Birinchi qismi shu yilning o’zida ajratilishi kutilmoqda. Dastlabki yordam qirg’indan jabrlangan aholi turmushini yaxshilashga sarflanishi kerak.

BMT hisobotiga ko’ra, iyun oyidagi zo’ravonliklar paytida 75 ming odam uy-joysiz qolgan, aksariyati o’zbeklar. O’shdagi o’zbek mahallalarida 75 foiz xonadonlarga talofat yetgan, ularning 19 foizi batamom vayron qilingan. Qirg’izistonga yordam ko’rsatish bo’yicha tuzilgan xalqaro guruh uysiz qolganlarni uy bilan ta’minlashni ustuvor vazifa deb hisoblaydi.

O’zbekistondan O’sh va Jalol-Obodga qaytarilgan qochqinlarning ko’pchiligi hozirgacha uylari butun qolgan qarindoshlarinikida yoki qochqinlar uchun barpo etilgan palatkalarda yashamoqda.

… lekin O’shni qayta qurish loyihasi o’zbek aholiga ma’qul emas

O’sh shahar hokimiyati shaharni qayta qurish loyihasini taklif etmoqda. Yondirilgan hovlilar o’rnida ko’p qavatli uylar ko’tarish rejasi o’zbeklar tomonidan norozilik bilan kutib olinayotgani ma’lum.

“O’zbeklar tomonidan bunga juda salbiy munosabat bildirilyapti. Roza Otunbayeva  vayrona bo’lgan uylar o’rniga imorat quriladi degan va’dani bermoqchi degan gap bo’lishiga qaramasdan, O’sh hokimi uni ko’rsatmalarini bajarmoqchi emas. U kecha qilgan bayonotida O’sh bozori o’rnida ko’prik qurilishini, yonib ketgan o’zbeklar uyi o’rnida aralash millatlar yashaydigan ko’p qavatli imoratlar bo’ladi dedi. Bu loyiha amalga oshirila boshlanganini ham aytdi. Shuning uchun ham donor mamlakatlar shartini janubdagi rahbarlar bajarish niyatida emas”, – deydi farg’onalik tahlilchi Abdusalom Ergashev.

Prezident Roza Otunbayeva 30-31 iyul kunlari O’shga safar qilib, uylari yonib ketgan o’zbeklarning bir guruhi bilan uchrashgan. Uylarni tiklash va’dasi berilgan.

Janubda millatchilik kuchli

Siyosiy sharhlovchi Farxod Tolipov nazarida xalqaro yordam ayni paytda keskinlashgan vaziyatni bir qadar yumshatishga xizmat qiladi.

“Ish o’rinlari tashkil etilsa, noroziliklar, millatchilik bilan bog’liq keskinliklar ehtimoli kamayadi – albatta, bu xalqaro yordam xalq turmushini ozgina ko’tarishga, barqarorlikni rivojlantirishga sarflansa”, – deydi Tolipov.

Faollarga ko’ra ayni paytda markaziy hukumat janubdagi vaziyat ustidan to’liq nazoratga ega emas. Janubdagi siyosiy yetakchilarda millatchilik kayfiyati kuchli, o’zbeklarni shahar markazidan siqib chiqarish harakati bormoqda.

“O’zbeklar o’zi shundoq ham chekkaga chiqarib tashlangan. Agar shahardagi o’zbek mahallalari o’rniga ko’p qavatli uylar qurilsa, o’zbeklar yana chekkaga chiqariladi. Asosiy maqsad shunda. Shuning uchun ham o’zbeklar ko’p qavatli uylar qurilishiga qarshi”, – deydi Yoqubjon Xo’jamberdiyev.

“Surishtiruv ishlari nega faqat o’zbek mahallalarida bo’layapti?”

O’qish mavsumi yaqinlashayotganiga qaramasdan yonib ketgan o’zbek maktablarini tiklash ishlari boshlanmagan. O’sh va Jalol-Obodda nafaqat o’zbeklarga qarashli universitet, maktablar, bolalar bog’chalari, balki o’zbek teatri, axborot vositalari binolari ham yondirilgan.

“Shuncha qirg’in bo’ldi, nega hozir biz faqat o’zbeklar qamalayotganini eshitayapmiz? Surishtiruv ishlari nega faqat o’zbek mahallalarida bo’layapti? Men Alay tomondan bostirib kelgan yosh yalanglarni ushladi yoki qamadi deb eshitganim yo’q. Faqat Bakiyevning odamlari yoki o’zbeklar qamaladi. Mayli, aybi bo’lsa javob berar. Lekin yoshlarga qurol tarqatgan harbiylar, militsiya nega javobgarlikka tortilmaydi. 90-yillardagi qirg’inlarda ham qancha odam ustidan tergov bo’ldi, lekin hech kim javobgarlikka tortilmasdan ish yopilib ketdi. Xuddi shuning uchun, jinoyatchilar millatchilik tufayli jazosiz qolgani uchun ham, bugungi qirg’inlar takrorlandi. Oradan 20 yil o’tib, 20 yoshlardagi yigitlar kelib, yana o’zbeklarni qatliom qilishdi. Genotsid qildi, buni boshqacha aytish mumkin emas”, – deydi adabiyotshunos Botir Norboyev.

Qirg’iz hukumati olib borayotgan surishtiruvlarda asosan o’zbeklar ayblanmoqda. O’zbek faollarining ko’pchiligi millatlararo nizo qo’zg’ash aybi bilan hibsda. Hozirgacha zo’ravonliklar yuzasidan tekshiruv o’tkazuvchi bir necha komissiya tuzildi. Ayrimlari dastlabki xulosalarini e’lon qilishga ham ulgurdi.

Qirg’iziston Ombudsmani Tursunboy Akun boshchiligida tuzilgan komissiya tartibsizliklar o’zbeklar tomonidan rejalashtirilgan, degan dastlabki xulosasini ma’lum qilgan. Bir necha masjid imomlari ishdan chetlatilgani ham xabar qilinmoqda.

Sharhlovchilar nazarida nafaqat qirg’iz hukumati, balki qirg’iz jamoatchiligi darajasida ham etnik vaziyatni yumshatish harakati kuzatilmayapti.

“Kim biladi, ehtimol rahmatli Chingiz Aytmatov tirik bo’lganida biz undan biror munosabat eshitarmidik. Lekin hozir Qirg’izistonda qirg’in haqida dadil gapiradigan odamning o’zi topilmayapti. Bittagina Tolekan Ismoilova degani chiqib, “bu yerda o’zbeklarga nisbatan qirg’in bo’lyapti” degan edi. Oqibatda u ham mamlakatdan chiqib ketishga majbur bo’ldi”, – deydi sharhlovchi Muzaffar Valiyev.

Xalqaro politsiyaga qarshilik

O’shda vaziyat keskin. Tahlilchilar fikricha vaziyatni shu holda ushlab turishdan asosan janubdagi hokimiyat manfaatdor. O’sh shahar kengashi deputatlari xalqaro politsiya shaharga kiritilishiga qarshi ovoz berishgan. O’shdagi qirg’iz aholisi bir necha bor norozilik aksiyasini ham o’tkazishdi.

O’zbeklarda esa Yevropada Xavfsizlik va Hamkorlik Tashkilotining (YXHT) politsiya guruhi kiritilishi ta’qiblarni bir qadar to’xtatishi mumkin degan umid bor.

“YXHT politsiyasiga qarshi bo’layotgan aksiyalardan maqsad – bo’lib o’tgan voqealar sabablarini yashirish. Bir millat vakillaridan iborat komissiya millatlararo nizoda hech qachon xolis xulosa chiqara olmaydi. Bu yerda bir millat ichida mojaro bo’lganda, o’sha millatning o’zi hal etishi mumkin edi. Ammo bu yerda gap ikki millat haqida ketayapti, buni albatta uchinchi tomon, boshqa bir xalqaro tashkilot hal etmasa bo’lmaydi”, – degan fikrda jurnalist Yoqubjon Xo’jamberdiyev.

Oktabr oyida Qirg’izistonda parlament saylovlari o’tishi kerak. Xavotir shuki, janubdagi siyosiy kuchlar saylov natijasida vaziyatni yanada keskinlashtirishdan manfaatdor bo’lishi mumkin.